СУДЛАР ТОМОНИДАН ФАРЗАНДЛИККА ОЛИШ ҲАҚИДАГИ ИШЛАР БЎЙИЧА ҚОНУНЧИЛИКНИ ҚЎЛЛАШ АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Оила кодексида конституциявий нормаларга мувофиқ боланинг оилада тарбияланиши оила қонунчилигининг устувор тамойилларидан бири сифатида тан олинган. Фарзандликка олиш институти ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг асосий кафолатларидан бири ҳисобланишини назарда тутган ҳолда ушбу масалани ҳал қилиш ваколати судларга берилиши оила институтини янада мустаҳкамлаш, жисмонан соғлом, маънан етук авлодни тарбиялашда оиланинг аҳамиятини кучайтириш ҳамда оилавий муносабатларда қонунийликни таъминлашда суд ҳокимиятининг нуфузини оширишга хизмат қилади. Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал ва Оила кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши ва судлар томонидан мазкур тоифадаги ишларни кўришда келиб чиқаётган саволларни тушунтириш мақсадида, Ўзбекистон Респу...